Yangiliklar

14 – IXTISOSLASHGAN DAVLAT UMUMTALIM MAKTAB INTERNATI KORANTI DAVRIDA MASOFAVIY TA’LIM BERISH JARAYONI

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, Буюк Давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 81 йиллиги муносабати билан “Мустақил юртимнинг – миллат отаси” номли тадбири ўтказилди

2019 йил 30 январ куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, Буюк Давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 81 йиллиги муноса-бати билан ўтказилган “Мустақил юртимнинг – миллат отаси” номли тадбири ўтказилди. Тадбир ўтказиладиган жой байрамона тарзда безатилди ва Хотира бурчаги ташки этилди. Кун тартибидаги масала юзасидан мактаб дирек-тори сўзга чикиб кўп миллатли Ўзбекистон халқининг қалбидан чуқур жой олган Биринчи Президентимизнинг сўнмас хотирасини абадийлаштириш мақсадида президен-тимиз Ш.Мизиёевнинг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш” тўғрисидаги қарорини йиғилганларга ўқиб эшиттирди.
     Шундан сўнг ММИБДЎ сўзга чиқиб, oлий ўқув юртлари талабалари учун Ислом Каримов номидаги давлат стипендиясини жорий этилганлиги, Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида илмий ва бадиий асарлар, ҳужжатли ва бадиий фильмлар яратилганлиги, 2016 йил октябрь ойида Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди тузилгани, ҳар йили Биринчи Президентимиз таваллуд топган сана – 30 январь кунини кенг нишонлаш, 2 сентябрь кунини Хотира куни сифатида ёд этиш, ушбу саналар муносабати билан оммавий ахборот воситаларида Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти кенг ёритилиётганлиги, шу муносабат билан барча таълим муассасаларида ҳам Биринчи Президентимиз таваллуд топган сана – 30 январь кунини кенг нишонлаш учун бир қанча ишлар олиб борила-ётганлиги ҳақида тўхталиб ўтди ва тадбирни кўтаринки руҳда ўтказиш учун тарих фани ўқитувчиси Г. Бойқо-билова бошчилигида 7-синф ўқувчиларига навбат берди.
    Шундан сўнг тадбирни 7-А синф ўқувчиси Абдумаликов Диёрбек ва   7-Б синф ўқувчилари Жўраева Маржоналар ушбу тадбирни олиб бориш учун саҳна марказига таклиф этилди ва улар ижросида Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишланган шеърлардан намуналар келтирилди.
  Шу пайтда саҳнада проектор орқали Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳаётига бағишланган слайд намойиш этилди. Шундан сўнг ўқувчилар томонидан шоир Иқбол Мирзо қаламига мансуб “Ёди ҳамиша ёдда” номли шеъри тингланди. 8-Б синф ўқувчиси Абдуллаев Маъруф ижросида қўшиқ ижро этилди.
    Мактабнинг ижодкор, иқтидорли ўқувчилари томонидан ижро этилган Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг айтган сўзлари, афоризмлари ва Ватанни мадҳ этувчи шеърлар барчага кўтаринки рўҳ бағишлади.
     Шундан сўнг ўқувчилар Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳаётига бағишланган қалбимизга энг яқин жараёнлар  акс этган видеоролик ҳамда лавҳалар тадбирда йиғилган барча иштирокчиларга Ислом Абдуғаниевич Каримовни яна бир бор эсга солди.
   Тадибр кўтаринки руҳда ўтказилди. Ушбу байрам тадбирига жами 125 нафар ўқувчилар жалб этилди.
  Тадбир сўнгида ММИБДЎ тадбирни ёпиқ деб эълон қилиб, Ислом Абдуғаниевич Каримовни фақатгина таваллуд кунларидагина эслаб эмас, балки барчамиз умримизнинг охирига қадар доимио эслаб, ўзлари орзу қилгандек муносиб фарзанд бўлишимиз кераклигини яна бир таъкидлаб ўтди. Тадбир намунали тарзда ташкил этилиб, ижтимоий тармоқларда ҳам ёритиб ўтилди.

2019 йил 30 январ куни ўтказилган Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, Буюк Давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 81 йиллиги муносабати билан ўтказилган “Мустақил юртимнинг – миллат отаси” номли тадбирдан фотолавҳалар

?

14-Дими директори О. Усмонова биринчи устози Р.Хайдаровани Устоз ва мураббийлар байрами билан табрикламоқда.

«Устозингни табрикла» тадбиридан фотолавҳалар

Maktab-intenetimizda Navro’z bayrami

Bugun 16 mart kuni Maktab internatimizda umumxalq Navro’z bayrami tadbiri o’tkazildi. Unda barcha sinf o’quvchilari va o’qituvchilari katta tayyorgarlik ko’rishib, bayramni ko’tarinki ruhda o’tkazishdi.  Eng faol sinflar va o’quvchilar turli nominasiyalar bo’yicha ishtirok etishib, g’oliblar aniqlandi. G’oliblar pul mukofotlari va Faxriy yorliqlar bilan taqdirlandi.

            

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI BIRINCHI PREZIDENTI BUYUK DAVLAT VA SIYOSAT ARBOBI I. A. KARIMOV TAVALLUDINING 80 YILLIGI MUNOSABATI BILAN O’TKAZILGAN TADBIRDAN LAVHALAR

O’ZBEKISTON QAHRAMONI, O’ZBEKISTON XALQ SHOIRI ABDULLA ORIPOV TAVALLUDINING 77 YILLIGIGA BAG’ISHLANGAN «BUYUK SHOIRIMIZ – EL ARDOG’IDA» NOMLI TADBIRDAN FOTOLAVHALAR

6A va 6B sinf o’quvchilari o’rtasida o’tkazilgan «Quvnoq startlar» sport musobaqasidan fotolavhalar

Saytimizga xush kelibsiz